АҚШ президенти Жо Байден ҳарбий жиноятчилар, жумладан, Россия президенти Владимир Путин устидан суд ўтказилишига чақирди.
Байденнинг айтишича, Украинага бостириб кириш пайтида содир этилган ҳарбий жиноятларга оид далиллар тўпланиши керак.
"Ўтган ой мени Путинни ҳарбий жиноятчи деб атаганим учун танқид қилишди. Бучада нима бўлганини кўрдингиз. Бу унинг ҳарбий жиноятчи эканлигини тасдиқлайди", — деди Байден.