Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жо Байден АҚШ президенти сифатида БМТ Бош Ассамблеясида сўнгги марта нутқ сўзлади

Жо Байден АҚШ президенти сифатида БМТ Бош Ассамблеясида сўнгги марта нутқ сўзлади

Байденнинг нутқидан асосий иқтибослар:

◾️ БМТ замонга мослашиши, янги овозлар, янги қарашларни эшитиши керак. Айнан шунинг учун биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сонини оширишни қўллаб-қувватладик;

◾️ Яқин Шарқдаги можаронинг кенг кўламли урушга айланишининг олдини олиш учун дипломатик ечимга эришишнинг ҳали ҳам имкони бор;

◾️ 7 октабрдаги Исроилга ҳужумдан сўнг бутун минтақани қамраб олиши мумкин бўлган уруш авж олишига йўл қўймаслик борасидаги қатъий ҳаракатларимизга қарамай, орадан деярли бир йил ўтиб, Ливан-Исроил чегарасидаги вазият ниҳоятда хавотирли тус олмоқда;

◾️ Кенг миқёсли уруш ҳеч кимнинг манфаатларига мос келмайди. Вазият ёмонлашганига қарамай, дипломатик ечимга эришишнинг ҳали ҳам иложи бор. Аслида, бу ҳар икки мамлакат аҳолисига чегара ҳудудлардаги уйларига эсон-омон қайтишга имкон берувчи доимий хавфсизликка эришишнинг ягона йўли бўлиб қолмоқда. Бунинг устида биз тинимсиз меҳнат қиламиз;

◾️ Путин асосий мақсадига эриша олмади: Украина вайрон қилинмади, НАТО эса аввалгидан кучлироқ. Биз вазиятнинг ўзгаришсиз қолишига йўл қўя олмаймиз, бу мамлакат эркинлигини сақлаб қолиш учун Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак. Агрессияга кўз юма олмаймиз, чунки бу миллатнинг ҳалокатига олиб келади;

◾️ Украина БМТ Низомига мувофиқ барқарор барқарор тинчликка эришиши учун биз тўхтай олмаймиз ва Украинани қўллаб-қувватлашимизни сусайтира олмаймиз.

Киритилди: 22:14 24.09.2024. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!