Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахлик эркак қайнотасининг уйида хотинини пичоқлади

A A A
Жиззахлик эркак қайнотасининг уйида хотинини пичоқлади

Зарбдор тумани Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1984 йилда туғилган И.Б. спиртли ичимлик таъсирида туманнинг Тошкесган маҳалласида яшовчи қайнотасиникига йўл олди. Унинг мақсади аразлаб кетиб қолган турмуш ўртоғи, 1988 йилда туғилган М.А.ни уйига қайтариш эди. 

Аммо йигит қайнотасиникида ҳам турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган. Натижада И.Б.: “Менинг шу аҳволга тушишимга сен сабабчисан, ҳали оиланг билан жавоб берасан”, деганча ўзи билан олиб келган ошхона пичоғини қорнига тиқади. 

Эркак қорин бўшлиғига ўткир тиғли жисмнинг санчилиб кириши ташхиси билан Зарбдор тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.      

Киритилди: 11:46 18.11.2020. Ўқилди: 3991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар