Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахлик эркак қайнотасини тепкилаб, жароҳатлади

A A A
Жиззахлик эркак қайнотасини тепкилаб, жароҳатлади

Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи фуқаро К.Х. қайтнотаси Б.И.га тан жароҳати етказди.

Маълум бўлишича, куёв ўз турмуш ўртоғини урган. Бундан хабар топган қайнота эса қизи ва куёви яшаётган уйга боради. Даҳанаки жанжал куёвнинг қайнотасини тепиши билан якунланган.

Тиббий экспертиза жабрланувчига соғлиқнинг бузилишига олиб келган ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказилганлигини кўрсатди.

Ҳолат бўйича белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 11:35 13.12.2019. Ўқилди: 2602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар