Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахдаги ошхоналардан бирида қотиллик содир бўлди

Жиззахдаги ошхоналардан бирида қотиллик содир бўлди

Бахмал туманидаги юз берган қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ содир этилган жиноятнинг муҳокамасида вилоят прокурори, вилоят ИИБнинг масъул ходими, туман сектор раҳбарлари, мутасадди идораларнинг раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Иш ҳолатларига алоҳида тўхталиб ўтилди унга кўра, жорий йилнинг 04 апрель куни тумандаги Камар қишлоғи ҳудудида жойлашган “К.И” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шаҳобчасининг ошхонасида, ушбу МЧЖ ишчиси 1992 йилда туғилган С.Т томонидан 1995 йилда туғилган фуқаро А.Н билан ўзаро келишмовчилик туфайли тортишиб қолиши натижасида ошхона пичоғи билан А.Н.нинг кўкрак қафасининг орқа қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида вафот этган. Ҳолат юзасидан Бахмал туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Йиғилишда, вилоят прокурори И.Эргашходжаев томонидан ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш аҳволи, мазкур жиноятнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларга батафсил тўхталиб, келгусида бу каби ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни жиловлаш бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Киритилди: 17:38 07.04.2021. Ўқилди: 2837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!