Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, "Халқабод" МФЙда жойлашган бозор яқинидаги чойхонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та махсус, 2 та ёрдамчи техникалар жалб этилди.
Ёнғин натижасида 2 қаватли умумий овқатланиш шаҳобчаси ва савдо дўконларининг тахминан 400-500 кв.м майдони ёниб зарарланган.
Ёнғин соат 14:50 да ўчирилган.