Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда ЙПХ ходими "Каптива" ҳайдовчисидан калтак еди

Жиззахда  ЙПХ ходими "Каптива" ҳайдовчисидан калтак еди

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида ЙПХ инспетори калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

2019 йил 31 декабр куни тунги соат 23:00 ларда И. Каримов кўчасида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган "Каптива"ни ЙПХ инспектори тўхтатган. Уни 1988 ёилда туғилган Б.Б. бошқараётган бўлган. Инспектор ҳайдовчининг мастлигини аниқлаш мақсадида уни тиббий текширувга олиб борган. Натижада ҳайдовчининг мастлиги аниқланган. Шундан сўнг ходим ҳолат юзасидан баённомани расмийлаштираётганда Б.Б. инспекторни дўппослаб, ҳақоратлаб сўккан. Ходимга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Б.Б. эса ИИБга топширилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Киритилди: 10:12 04.01.2020. Ўқилди: 3851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!