Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахда «Жигули» уриб кетиши оқибатида 3 ёшли қиз ҳалок бўлди

Жиззахда «Жигули» уриб кетиши оқибатида 3 ёшли қиз ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида «Жигули» 3 ёшли қизни уриб юборди, дея хабар бермоқда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, воқеа Ғаллаорол туманида 19 октябрь куни соат 19:00 атрофида содир бўлган. Жиззах шаҳри «Боғишамол» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган ҳайдовчи «ВАЗ-2106» машинасида Жиззах–Ғаллаорол йўналишида кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда 2018 йилда туғилган қиз тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилганда қизнинг ота-онаси қўшнисиникида тўйда бўлгани аниқланган.

Киритилди: 15:29 24.10.2021. Ўқилди: 1507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!