Банк кредитлари асосан гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Бюронинг Жиззах шахар бўлимига Судининг фуқаро К.Э. дан Банк фойдасига қарз ундириш ҳамда ундирув қарздорга тегишли “Tracker” русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси келиб тушган.
Мазкур ижро иши доирасида қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли автомашинасини хатлашдан яшириб келган. Кейинги ижро ҳаракатларида ушбу автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбирларида мазкур автотранспорт Жиззах шахридан аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукционларида сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади.