Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда фуқаронинг мулкини ўзлаштирган оилавий корхона раҳбари ушланди

Жиззахда фуқаронинг мулкини ўзлаштирган оилавий корхона раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.P.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Н. электрон савдо платформаси орқали савдога қўйилган фуқаро Х.нинг нотурар жой биносини 330 млн сўмга сотиб олишга келишиб, ушбу бинони тижорат банкидан олинадиган кредит учун гаровга қўйиб, кредит маблағи ажратилгач пулини беришга фуқарони ишонтириб, банк муассасасидан ажратилган 500 млн сўм кредитни нақдлаштириб олиб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:05 27.11.2021. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!