Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда эр аввал хотинини кейин эса ўзини пичоқлади

Жиззахда эр аввал хотинини кейин эса ўзини пичоқлади

Жиззах вилояти Арнасой туманида эр рашк сабаб аввал хотинини кейин эса ўзини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 17 март куни Арнасой тумани “Олтинводий” маҳалласида содир бўлган. Шу маҳаллада яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро билан 28 ёшли турмуш ўртоғи ўртасида рашк сабаб жанжал келиб чиққан. Оқибатда эркак ошхона пичоғи билан дастлаб аёлига, кейин эса ўзига жароҳат етказган.

Қайд этилишича, ҳодиса сабабли 2 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси воқеа жойида вафот этган. Эркак эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Киритилди: 14:17 20.03.2023. Ўқилди: 1182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!