Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Ж” МЧЖ раҳбари жамият ҳисоб-рақамига даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 622,9 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги, Жиззах вилоятида эса “G.M.”, “Е.Е.” ва “S.S.” МЧЖ раҳбарлари 2021 йилда даврий нашрларга обуна бўлиш учун келиб тушаган 501,6 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.