Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда 25 килограмм “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилди

A A A
Жиззахда 25 килограмм “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилди

16 май куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2018” тадбири давомида, “Қатортол” МФЙда яшовчи Х.И.нинг уйи текширилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

"Кун" нашрида ёзилишича, ушбу шахснинг томорқасидаги ер майдонидан “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланган ҳамда ҳовлисида беркитилган 25 кг.дан ортиқ “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Киритилди: 04:28 18.05.2018. Ўқилди: 2815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар