Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда 23 млн 936 минг сўмлик балиқлар ноқонуний овланди

Жиззахда 23 млн 936 минг сўмлик балиқлар ноқонуний овланди

Жиззахда 34 бош балиқ овлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилган.

Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлимида ўтказилган рейд давомида, Ш.Рашидов тумани, "Қатортол" МФЙда яшовчи фуқаро Ж. З. томонидан 1 дона резина қайиқ ва 65х65 мм ўлчамдаги лескали тўрлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлангани маълум бўлган.

Ҳуқуқбузарлар жами 34 бош — 20 бош зоғора (сазан), 6 бош оқсила (судак), 4 бош дўнгпешона (толстолоб) ва 4 бош товонбалиқ (карас) балиқларини ноқонуний равишда овлашган. Улар ҳайвонот дунёсига жами 23 млн 936 минг сўм миқдорида зарар етказишган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Фориш туман судига юборилмоқда.

Киритилди: 17:39 08.05.2024. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!