Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда 11-синф ўқувчисига жиноий иш қўзғатилди. Нега?

Жиззахда 11-синф ўқувчисига жиноий иш қўзғатилди. Нега?

Жиззах шаҳрининг Учариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, турар жойидаги ётқохонасида бўлган шкафдан қиймати 8 миллион 600 минг сўмлик турли хилдаги аёллар тақинчоқлари ўғирланганлигини маълум қилган. Жиноят турар жой эшиги қулфини бузиш йўли билан амалга оширилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғриликни Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабининг 11- синф ўқувчиси содир қилганлиги аниқланди. Боладан сирға ҳамда кулон ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. 

Киритилди: 17:33 02.04.2021. Ўқилди: 4777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!