Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жиззах вилоятида автобус 28 нафар йўловчи билан ЙТХ га учради

Жиззах вилоятида автобус 28 нафар йўловчи билан ЙТХ га учради

Бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолди.
Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда қолган 16 нафар йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Manba: asr. uz

Киритилди: 23:20 13.10.2018. Ўқилди: 2147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!