Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жисмоний шахсларга йўловчи ташиш ҳуқуқи берилади

A A A
Жисмоний шахсларга йўловчи ташиш ҳуқуқи берилади

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга йўловчи ташиш ҳуқуқи берилади. Бу 2020 йилги Давлат дастурида кўзда тутилган.

“Жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритсин”, - дейилган ҳужжатда.

Шунингдек, юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини “онлайн” рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этилади ва автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш амалга оширилади.

Транспорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган таклиф киритиш топширилган.

Киритилди: 10:53 03.03.2020. Ўқилди: 6471 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!