Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жисмоний шахслар тўлаган солиқлар қаерга сарфланаётганини кўриш имконияти яратилмоқда

Жисмоний шахслар тўлаган солиқлар қаерга сарфланаётганини кўриш имконияти яратилмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғига мувофиқ, эндиликда фуқаролар томонидан тўланган даромад, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган давлат харажатлари тўғрисидаги маълумотлар доимий эълон қилиб борилади.

Шунингдек, очиқ бюджет порталида (openbudget.uz) жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга оширилган харажатларни кўриш имкони пайдо бўлди. Ҳозирда ушбу функция тўлиқ ишга тушмаган, аммо тез орада порталга OneID орқали кириб, бу маълумотларни кузатиш мумкин бўлади.

Маълумот учун, Президент қарори билан 2026 йил 1 январдан мазкур тизим ишга туширилиши белгиланган эди. Март ойи охирига келиб ҳам Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарорнинг ушбу банди ижросини тўлиқ бажармади.

Киритилди: Бугун 17:46. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!