Жинсий зўравонликда гумон қилинган Олимпиада чемпиони Испанияда қўлга олинди. Энди Алвес суд олдида жавоб бериши керак, деб ёзди La Vanguardia газетаси.
2022 йил декабр ойи охирида футболчи томонидан содир этилган жинсий зўравонлик иши бўйича тергов ҳаракатлари бошлади. Алвес ва унинг атрофидагилар барча айбловларни рад этишмоқда.
Бразилиялик футболчи 39 ёшда, у 43 та соврин билан тарихдаги энг кўп соврин ютган футболчи ҳисобланади: олти карра Испания чемпиони, икки карра Франция чемпиони, Италия чемпиони, уч марта Чемпионлар лигасида, икки марта УЕФА кубогида, уч марта УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонган.
Шу хабарлар ортидан Мексиканинг “Пумас” клуби Алвес билан шартномани бекор қилди.