Европанинг тўққизта раҳбари жиноят содир этган муҳожирларни чиқариб юбориш тартибини осонлаштириш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясини қайта кўриб чиқишга даъват этмоқда.
Италия Бош вазири Жоржия Мелони ва Дания Бош вазири Метте Фредериксен тайёрлаган ёзма баёнотга имзо чеккан раҳбарларнинг таъкидлашича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Конвенциянинг амал қилиш доирасини ҳаддан ташқари кенгайтирган. Ҳужжатга Австрия, Белгия, Чехия, Эстония, Латвия, Литва ва Полша раҳбарлари ҳам имзо қўйган.
Мазкур давлатлар инсон ҳуқуқлари бўйича суддан жиноят содир этган чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишда уларга кўпроқ эркинлик беришни ва чиқариб юбориш имкони бўлмаган шахсларни назорат қилишни сўрамоқда.