Президент томонидан имзоланган Қонун билан Жиноят кодекси бир қатор янги нормалар билан тўлдирилди:
суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик, шу қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан (20 млн 273 минг) 150 бараваригача (30 млн 409 минг 500 сўм) жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланди.
ер бериш тартибини бузганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваридан (30 млн 409 минг 500 сўм) 300 бараваригача (60 млн 819 минг сўм) жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлик учун фуқароларга 202 минг 730 сўмдан 608 минг 190 сўмгача, мансабдор шахсларга 608 минг 190 сўмдан 1 млн 13 минг сўмгача жарима ундирилади.