Жаҳонга машҳур қўшиқчи Женнифер Лопес 5 август куни Истанбулдаги Istanbul Festivali доирасида, TemaCC компанияси кўмагида, ўзининг “Up All Night: Live in 2025” жаҳон гастроллари доирасида концерт беради.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, Meet & Greet чипта тўплами доирасида Лопес 50 нафар мухлиси билан шахсан учрашади, суҳбатлашади ва улар билан хотира учун суратга тушади.