Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жефф Безос Amazonнинг 5 миллиард долларлик акцияларини сотади

Жефф Безос Amazonнинг 5 миллиард долларлик акцияларини сотади

Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безос электрон тижорат гиганти акциялари рекорд даражага етганидан сўнг унинг қарийб 5 миллиард долларлик акцияларини сотишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Кazinform агентлиги US Newsга таяниб.

25 миллион акциянинг сотилиши сешанба куни савдолар ёпилгандан сўнг эълон қилинган хабарномада ошкор қилинган. Қимматли қоғозлар 200,43 долларни ташкил этиб, бу йил 30 фоиздан ошиб, Dow Jones Industrial Average индексининг 4 фоизлик ўсишини ортда қолдирди.

Агар сотилса, Жефф Безос Amazonнинг тахминан 912 миллион акциясига ёки умумий қимматли қоғозларнинг 8,8 фоизига эгалик қилади.

Жорий йилнинг февраль ойида у 2023 йилда 80 фоизга ошганидан кейин 8,5 миллиард долларга яқин акцияларни сотди.

Forbes маълумотларига кўра, Жефф Безос 214,4 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги иккинчи энг бадавлат одам ҳисобланади. Шунингдек, у май ойида олти кишилик экипажни коинотга олиб чиққан Blue Origin космик компаниясининг асосчисидир.

Киритилди: 09:50 05.07.2024. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!