Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги учинчи рақиби аниқ бўлди

ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги учинчи рақиби аниқ бўлди

Кеча Осиёда ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралашининг биринчи босқичи доирасида жавоб ўйинлари ўтказилди. Хабарингиз бор, ФИФА рейтингининг энг қуйи қисмида бораётган 20 та миллий жамоа қуръа ёрдамида 10 та жуфтликка ажратилган ва улар 2-босқичга чиқиш учун кураш олиб боришмоқда.

Гонконг терма жамоаси дастлабки ўйинда ўз майдонида Бутанни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб баҳсида бутанликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

Иккинчи ўйин натижасига кўра Гонконг гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди ва "E" гуруҳидан ўрин олди. Хабарингиз бор, бу гуруҳда Ўзбекистон, Эрон ва Туркманистон терма жамоалари ўрин олишган.

Мазкур босқич ўйинлари 16 ноябрь куни старт олади. Шу куни Катанец жамоаси сафарда Туркманистон меҳмони бўлса, 21 ноябрь куни Тошкетда Эронни қабул қилади.

Киритилди: 07:32 18.10.2023. Ўқилди: 1832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!