Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Меринонинг голи Испанияни ярим финалга олиб чиқди

ЖЧ-2026. Меринонинг голи Испанияни ярим финалга олиб чиқди

Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалида Бельгияни мағлуб этди — 2:1.

Испания терма жамоаси Лос-Анжелесдаги «SoFi Stadium»да бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида Бельгия терма жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этди.

Ҳисобни 30-дақиқада испанияликлар ярим ҳимоячиси Фабиан Руис очди. Бельгияликлар сафида эса 41-дақиқада ҳужумчи Шарль де Кетеларе мувозанатни тиклади. «Қизил фурия»га ғалабани 88-дақиқада майдонга тушганига икки дақиқа бўлган хавбек Микель Мерино тақдим этди.

Бельгия дарвозабони Тибо Куртуа иккинчи бўлим ўрталарида сон қисмидаги жароҳат туфайли алмаштирилди.

Испания ЖЧ-2026 ярим финалига чиқди ва у ерда чорак финалда Марокашдан устун келган (2:0) Франция терма жамоаси билан тўқнаш келади.

Киритилди: 08:10 11.07.2026. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!