Бразилия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган ўйинда Марокаш билан дуранг ўйнади — 1:1.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Исмаэль Сайбари ҳисобни очди. 32-дақиқада эса Бразилия терма жамоаси форварди Винисиус Жуниор жавоб голини киритишга муваффақ бўлди.
Бразилия бир очко билан ЖЧ-2026 «C» гуруҳи турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Марокаш ҳам (бир очко) иккинчи ўринда бормоқда.
Гуруҳ босқичининг 2-турида, 20 июнь куни Бразилия Гаитига қарши, Марокаш эса ўша куни Шотландияга қарши майдонга тушади.