Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Бельгия ва Миср баҳсида ғолиб аниқланмади

ЖЧ-2026. Бельгия ва Миср баҳсида ғолиб аниқланмади

Бельгия ва Миср терма жамоалари 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинида дуранг қайд этишди — 1:1. Учрашув АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги «Люмен Филд» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйинда ҳисобни 19-дақиқада «фиръавнлар» очишди — Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан сўнг ярим ҳимоячи Имом Ашур гол муаллифига айланди. Маълумот учун, ҳужумчи (Салоҳ) 15 июнь куни 34 ёшни қаршилаган эди.

«Қизил иблислар» иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди — 66-дақиқада мисрликлар ҳимоячиси Муҳаммад Хони ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (автогол).

Шу тариқа, Бельгия ва Миср бир очкодан жамғаришди. «G» гуруҳининг иккинчи ўйинида Эрон ва Янги Зеландия терма жамоалари тўқнаш келишади. Ушбу учрашув 16 июнь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади.

БЕЛЬГИЯ — МИСР — 1:1
Голлар:
Имом Ашур 19 (0:1), Муҳаммад Хони 66-автогол (1:1).
Бельгия: Куртуа, Мехеле, Нгой, Кастань (Де Кейпер, 56), Менье, Тилеманс, Онана (Раскин, 56), Де Брейне (Ванакен, 86), Доку (Фернандес-Пардо, 86), Троссар, Де Кетеларе (Лукаку, 66).
Миср: Шобеир, Яссер Ибраҳим, Фати (Хафез, 89), Ахмед Фатуҳ (Адель, 89), Хони, Лашин, Атея, Салоҳ (Сайед, 76), Ашур (Рабиа, 71), Зико (Абдулкарим, 76), Мармуш.
Огоҳлантиришлар: Кастань (14), Де Кейпер (75) — Атея (13), Ахмед Фатуҳ (34).

Киритилди: Бугун 07:21. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!