Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жазоир БРИКСга қўшилишни хоҳлайди

Жазоир БРИКСга қўшилишни хоҳлайди

Жазоир президенти Абделмажид Теббун мамлакати БРИКСга қўшилишдан манфаатдор эканини айтди. Унинг фикрича, Жазоир алянс мезонларига жавоб беради.

"Жазоирда БРИКСга қўшилиш учун деярли барча шароитлар мавжуд ва у бу иттифоққа қўшилишдан жуда манфаатдор", деди жаноб Теббун журналистларга.

БРИКС - Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олган иқтисодий коалиция. Ташкилот 2006 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ташкил этилган. БРИКС+ форматига шунингдек, Жазоир, Аргентина, Миср, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Камбоджа, Малайзия, Сенегал, Таиланд, Ўзбекистон, Фижи ва Эфиопия киради.

Июнь ойи охирида Аргентина ва Эрон БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза топширган. БРИКС халқаро форуми Миср, Туркия ва Саудия Арабистони ҳам ассоциацияга аъзо бўлишни хоҳлаётганини даъво қилмоқда.

Киритилди: 10:26 01.08.2022. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!