Ўзбекистонлик профессионал боксчи Жавоҳир Умматалиев фаолиятидаги учинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.
Англиянинг Манчестер шаҳрида Queensberry промоутерлик компанияси ташкил этган бокс оқшомида ҳамюртимиз испаниялик Атакайте Сантанага қарши рингга кўтарилди.
Олти раунд давом этган кескин баҳс якунида ҳакамлар якдил қарор билан Умматалиевнинг ғалабасини эътироф этди.