Жанубий Африка Республикасининг Ведела посёлкасида номаълум шахслар бар мижозларига қарата ўқ узди. Ҳужум оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди.
Бу ҳақда мамлакат полицияси маълум қилди.
Полиция маълумотига кўра, саккиз нафар қуролланган шахс дастлаб кўчада турган одамларга тўппонча ва АК-47 автоматларидан ўқ узган. Кейин улар бар ичига кириб, отишмани давом эттирган.
Тахминларга кўра, ҳужумчилар айрим мижозларни тинтиб, уларнинг телефонларини ҳам олиб кетган. Шундан сўнг улар иккита автомобилни ёқиб юборган ва икки машинада воқеа жойидан қочган.
«Отишма оқибатида жами 17 киши — 13 нафар эркак ва 4 нафар аёл ҳалок бўлди. Яна 15 киши ўқ жароҳати олди ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохоналарга етказилди», — дейилади полициянинг X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Ҳужумчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.