Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жапаров Қирғизистоннинг Афғонистон бўйича позициясини билдирди

Жапаров Қирғизистоннинг Афғонистон бўйича позициясини билдирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлат раҳбарлари саммитида мамлакатнинг Афғонистондаги вазиятга оид позициясини маълум қилди.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши Душанбе шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Жапаров минтақада теократик давлат тузилиши шубҳасиз ташкилотга аъзо мамлакатлардаги ҳозирги вазиятга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Шу билан бирга у қирғиз томони Афғонистон билан дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва унинг ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканини урғулади.
Жапаров Афғонистоннинг янги ҳукумати вакиллари билан мамлакатдаги вазият тезроқ барқарорланиши учун турли масалалар юзасидан мумкин бўлган ҳамкорлик вариантлари борасида мулоқот олиш бориш зарурлигини қайд этди.
“Биз Афғонистондаги вазиятни иложи борича тезроқ барқарорлашишига ва мамлакат халқига маъқул келадиган янги инклюзив давлат тузилмаси тузилишига умид қиламиз”, - деди Жапаров.

Киритилди: 14:05 16.09.2021. Ўқилди: 2643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!