Жанубий Корея КХДРнинг Россияга ўз жангчиларини юборишига жавобан Украинага ҳарбий ва разведка ходимларини юбориш режасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Newsweek хабар бермоқда.
Нашрнинг хабар беришича, жанублик ҳарбийлар Украинага юбориладиган тақдирда, улар агар Украина Қуролли кучлари Шимолий Кореяликни асирга олса, уларни сўроқ қилишда ва таржима қилишда ёрдам беришади. Шунингдек, улар КХДРнинг ҳарбий тактикаси ва операциялари билан ўртоқлашади.