Бугун 15 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Суданда болалар ҳалок бўлди, бунга айбдор АҚШми?

Жанубий Суданда болалар ҳалок бўлди, бунга айбдор АҚШми?

АҚШ тиббий ёрдам дастурлари қисқартирилгани сабаб Жанубий Суданнинг шарқий Жонглей штатида камида саккиз киши, жумладан беш нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали Save the Children хайрия ташкилотига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, уларнинг ўлими АҚШ президенти Дональд Трампнинг «Америка биринчи» сиёсати сабаб халқаро гуманитар дастурларига маблағ ажратиш қисқартирилганидан кейин юз берган.

Кучли давлатлар томонидан яқин ҳафталар ичида қабул қилинган қарорлар болалар ўлимига олиб келди — бу ҳолат жаҳон ҳамжамиятини ларзага солиши керак, деди Save the Childrenнънинг Жанубий Судандаги директори Кристофер Няманди.

Ўтган йилгача ташкилот мамлакатдаги 27 та соғлиқни сақлаш марказини қўллаб-қувватлаб келган. Бироқ АҚШ ёрдамининг қисқариши сабаб уларнинг еттитаси бутунлай ёпилган, қолган 20 таси эса фаолиятини чеклашга мажбур бўлган. Бунинг натижасида бутун мамлакат бўйлаб фаолият кўрсатаётган 600 дан ортиқ тиббиёт ходимининг 200 нафари ишсиз қолган.

Бундан ташқари, АҚШ маблағлари ҳисобига беморларни шифохонага олиб борувчи транспорт хизмати ҳам издан чиққан. Натижада вабо юқтирган беморлар тиббий ёрдам олиш учун 40 даража иссиқда соатлаб пиёда юришга мажбур бўлган.

Киритилди: 11:47 11.04.2025. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!