Корея Республикасининг собиқ президенти Юн Сок Ёль Сеулнинг жанубий қисмидаги уйига қайтади, деб хабар беради Yonhap агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Жанубий Корея Конституциявий суди президент Юн Сок Ёльга нисбатан импичментни тасдиқлаган эди. Шундай қилиб, у ниҳоят ўз лавозимидан озод қилинди.
“Юн ҳафта охиригача қароргоҳни тарк этиши кутилмоқда”, – деди президент маъмурияти вакили.
Унинг қўшимча қилишича, бу жума ва якшанба кунлари орасида содир бўлади.
Маълум қилинишича, президентнинг хавфсизлик хизмати унинг собиқ қароргоҳида хавфсизликни таъминлаш учун 40 га яқин кишидан иборат гуруҳ тузиб бўлган.
Юн Сок Ёльнинг уйи Сеул жанубидаги турар-жой мажмуасида жойлашган. У 2022 йил май ойида инаугурация қилинганидан кейин у ерда 6 ой яшаган.
Юн Сок Ёль ва унинг рафиқаси Ким Кон Хи бошқа жойга кўчиб ўтишни ўйлашмоқда. Чунки уларнинг 11 та уй ҳайвонлари – ит ва мушуги бор ва қўриқчиларнинг борлиги қўшниларига бироз ноқулайлик туғдириши мумкин
“Эр-хотиннинг тўрт хонали квартираси бор”, – деб ёзади The Korean Herald.
Уларнинг уйи 37 қаватли бинода, 757 турар-жой ва тижорат бирликлари мажмуасининг бир қисми бўлиб, 164 квадрат метр майдонга эга. Президент қароргоҳига кўчиб ўтишдан олдин, фарзандсиз эр-хотин у ерда етти уй ҳайвонлари – тўртта ит ва учта мушук билан яшаган.