Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Кореялик сузувчилар автобуслардаги иссиқлик туфайли Олимпия шаҳарчасини тарк этишди

Жанубий Кореялик сузувчилар автобуслардаги иссиқлик туфайли Олимпия шаҳарчасини тарк этишди

Париж Олимпиадасида иштирок этиши керак бўлган олти нафар жанубий кореялик сузувчи 26 июль куни Олимпия қишлоғини тарк этиб, мусобақа ўтказиладиган жой яқинидаги меҳмонхонага жойлашди. Спортчилар Франция пойтахтидаги жамоат транспортидаги шароитлардан шикоят қилганларидан кейин олиб кетилган.

The Korea Times газетасининг Жанубий Корея сузиш федерацияси президенти Чунг Чанг Хунга таяниб ёзишича, икки сузувчи – Ким Ву Мин ва Хван Сеонг Ву машғулотлардан сўнг автобусларда кондиционер йўқлигини, ойналари муҳрланганлигини айтишган. Шунинг учун ичкаридан кўра "ташқарида салқинроқ", деб Ким Ву Мин, шунингдек, машғулотлардан Олимпия қишлоғига олиб борган автобуслардан бири кичик аварияга учраганидан шикоят қилди.

Эркаклар ўртасида 4х200 метрга эркин усулда эстафета мусобақасига тайёргарлик кўраётган олти нафар сузувчи мусобақа ўтказиладиган Нантердаги "Ла Дефанс" аренасидан тахминан беш дақиқалик пиёда масофада жойлашган меҳмонхонага жойлаштирилди. Қоидага кўра, Олимпиада вақтида спортчилар ва мураббийлар Олимпия қишлоғига жойлаштирилади. Бу йил у Париждан 9 км шимолда жойлашган Франциянинг Сен-Дени коммунасида жойлашган.

Кеча, 26 июль куни Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Олимпиада 11 августга қадар давом этади. Бугун, 27 июль куни сузиш бўйича мусобақалар бошланди. Жанубий кореялик сузувчилар ўртасида Ким Ву Мин биринчи бўлиб 400 метрга эркин усулда сузишда иштирок этади.

Киритилди: 23:01 27.07.2024. Ўқилди: 2845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!