Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган хориж фуқаролари сони рекорд даражага етди ва илк бор 1 миллиондан ошди, деб хабар беради Yonhap.
Корея статистика маълумотларига кўра, май ойи ҳолатига кўра, мамлакатда яшовчи 15 ва ундан катта ёшдаги 1,56 миллион хорижликларнинг 1,01 миллиони ёки 64,7 фоизи иш билан таъминланган.
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 87 минг кишига ёки 0,2 фоизга ошган.
Хорижий ишчиларнинг 73,2 фоизи 50 нафардан кам ишчиси бўлган корхоналарда, яна 24,1 фоизи эса 50 дан 299 нафаргача ишчиси бўлган корхоналарда ишлаган. Фақат 2,7 фоизи 300 дан ортиқ ходимга эга йирик компанияларда ишлаган.
Кореяда 2012 йилдан буён олиб борилаётган статистик маълумотларга кўра, 2012 йилда хорижий ходимларнинг 79,1 фоизи кичик корхоналарда, 3,4 фоизи эса йирик корпорацияларда ишлаган. Сўнгги ўн йилликда бу кўрсаткич сезиларли даражада ўзгармади.
Маълумотларга кўра, Жанубий Кореядаги барча хорижликларнинг қарийб 51,2 фоизи ойига 2 миллиондан 3 миллион вонгача (1392 — 2089 доллар), 37,1 фоизи эса 3 миллион вон ишлаб топган.