Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Кореядаги портлашда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ростми?

A A A
Жанубий Кореядаги портлашда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ростми?

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси 2020 йил 15 май куни Кёнгнам провинциясидаги металлни қайта ишлаш заводларидан бирида юз берган портлаш натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни рад қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ маълум қилди.

Элчихона консуллик бўлими ходими воқеа жойига ташриф буюрди, вазиятни ўрганди ва Ҳаман тумани (Кёнгнам провинцияси) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан алоқа ўрнатди. Мазкур туман расмий органлари вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини тасдиқлади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Киритилди: 12:01 16.05.2020. Ўқилди: 3457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!