Трамп Жанубий Корея билан савдо битими тузилганини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ 350 млрд долларлик инвестициялар олади ва бу инвестициялар АҚШ томонидан назорат қилинади.
Шунингдек, Корея суюлтирилган газ (СПГ) ёки энергия маҳсулотларини сотиб олиш учун 100 млрд доллар ажратади. Бундан ташқари, кореяликлар қўшимча инвестиция ҳам киритади (бу маблағ ўз ихтиёри билан йўналтирилади), лекин ҳозирча бу миқдор очиқланмаган.
Шундай қилиб келишувга кўра, АҚШ Жанубий Корея маҳсулотларига 15 фоизлик солиқларни жорий этадиган ва ўзи эса ҳеч қандай бож тўламайдиган бўлди.