Шу кунгача Курск вилоятида Шимолий Корея ҳарбий контингентининг 300 га яқин аскари ҳалок бўлди. Бу декабрь ойида қайд этилган аскарлардан 200 нафарга кўпдир.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Корея Республикаси Миллий разведка хизмати маълумотларига кўра, Шимолий Корея қўшинларининг шу кунгача минтақадаги умумий йўқотишлари тахминан 3000 кишини ташкил этади, улардан 300 нафари ҳалок бўлган, 2700 нафари яраланган.
Декабрь ойи охирига келиб Жанубий Корея разведкаси Шимолий Кореянинг 100 нафар аскари ҳалок бўлгани ва 1000 га яқин яралангани ҳақида хабар берган эди.