Корея Республикаси Президенти Юн Сеок Ёлнинг маоши режалаштирилган индексацияга мувофиқ оширилди.
Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, президентнинг маоши йилига 3 фоизга ошиб, 262,2 миллион вонни (179 минг доллар) ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни Корея Республикаси президенти Юн Сеок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилган, шу сабабли 14 декабрь куни парламент унга импичмент эълон қилган эди. 27 декабрь куни депутатлар вазифасини бажарувчига импичмент эълон қилишди.