Бугун 13 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл импичмент иши бўйича биринчи расмий суд мажлисида иштирок этмайди — Yonhap

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл импичмент иши бўйича биринчи расмий суд мажлисида иштирок этмайди — Yonhap

Агентлик бу ҳақда Юн Сок Ёлнинг адвокати Юн Каб-кинга тайаниб хабар берди.

"Коррупцияни тергов қилиш бошқармаси (CIO) ва полиция расмийлари ноқонуний ҳибсга олиш ордерларини ғайриқонуний усуллар билан ижро этишга ҳаракат қилмоқда, бу эса шахсий хавфсизлик ва бахтсиз ҳодисалар ҳақида хавотир уйғотмоқда. Президентнинг судга келиши учун аввал шахсий ҳимоя ва хавфсизлик масаласи ҳал қилиниши керак", — дея таъкидлади адвокат.

Корея Республикаси Конституциявий судининг Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент бўйича сессияси 14 январда ўтказилиши белгиланган.

Киритилди: 22:34 12.01.2025. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!