Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея президенти қамалиши мумкин

Жанубий Корея президенти қамалиши мумкин

Импичмент натижасида ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл коррупцияга қарши тергов бошқармасига исён иши бўйича сўроққа келмади. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Сўроқ Сеулдаги бошқарма офисида 18 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бошланиши керак бўлган. Бунгача чақирув қоғозларини президент вакиллари ва почта орқали юбориш натижа бермаган. Давлат раҳбари котибиятида ва хавфсизлик хизматида тегишли ваколатлар йўқлиги сабабли улар чақирув қоғозини қабул қилмаган.

Коррупцияга қарши тергов бошқармаси бошлиғи О Дон Ун чақирув қоғозлари атайлаб қабул қилинмагани, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қонуний чоралар кўришини айтди. Жумладан, ҳозирда президентни ҳибсга олиш учун ордер талаб қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Илгари Юн Сок Ёл параллел тергов олиб бораётган прокуратуранинг сўроғига келмаганди. Идора 21 декабрга мўлжалланган иккинчи чақирув қоғозини расмийлаштирган.

Жанубий Корея парламенти 14 декабрь куни президент Юн Сок Ёлга 3 декабрь куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этгани сабабли импичмент учун овоз берди. Ҳарбий ҳолат бекор қилингандан сўнг президент исён кўтаришда айбланган.

Юн Сок Ёл лавозимидан четлатилган, аммо у Конституциявий суд қарорини қабул қилгунга қадар президент лавозимида қолади. Давлат раҳбарига Жанубий Кореядан чиқиш тақиқланган. Шунингдек, мамлакатда биринчи хонимга нисбатан терговга рухсат берилган.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!