Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Чхве Сан Мок Jeju Air авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокати қурбонлари хотирасига гул қўйиб, жануби-ғарбий Муан туманидаги ёдгорлик қурбонгоҳига ҳурмат бажо келтирди.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
"Биз ушбу фожианинг барча 179 қурбонини ёдга оламиз ва хавфсизроқ мамлакат яратиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қиламиз", деб ёзган Чой таъзия баёнотида.
Ёдгорлик қурбонгоҳини зиёрат қилишдан олдин Чой Сеулда йиғилиш ўтказди ва унда у Транспорт вазирлигига мамлакатнинг бутун ҳаво транспорти тизимида фавқулодда хавфсизлик аудитини ўтказишни топширди.