Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилиш қарори тўғри бўлганини яна бир бор таъкидлади ва охиригача курашиш ниятида эканини айтди.
Бироқ аввалроқ президентга ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишни таклиф қилган ҳукмрон партия раҳбари энди унинг импичменти ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
Аввалроқ ҳукмрон партиянинг бойкот эълон қилгани сабабли парламент унга импичмент эълон қила олмаган эди. Президент Юн Сок Ёлнинг импечменти учун навбатдаги овоз бериш шанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.