Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Корея олимлари экологик тоза пластмасса яратишди

Жанубий Корея олимлари экологик тоза пластмасса яратишди

Жанубий Кореялик олимлар пластмассага муқобил бўлиши мумкин бўлган биологик парчаланадиган материалнинг таркибий қисмларини яратиш учун Сорйнебастериум бактерияларини "ўргатишди". Бу ҳақда Proceedings of the National Academy of Sciences (PNAS) сайтида хабар берилди.

Таъкидланишича, янги материалнинг асосий "ишлаб чиқарувчилари" Corynebacterium турларининг генетик жиҳатдан ўзгартирилган бактериялари бўлган. Метаболик муҳандисликдан фойдаланиб, псевдоароматик дикарбоксилик кислоталарни синтез қилишни ўрганганлар. Ушбу бирикмалар ноёб хусусиятларга эга экологик тоза полиестерларнинг асосини ташкил этди. Полестерлар пластмасса саноатида турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун кенг қўлланилади.

Лаборатория текширувларига кўра, янги биоматериал ўзининг физик хусусиятлари бўйича полиетилентерефталатдан қолишмайди, бироқ айни пайтда табиий шароитда анча тез парчаланади.

Киритилди: 16:45 12.11.2024. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!