Жанубий Корея ҳукумати Украинага маълум миқдордаги мутахассисларни юбориш режасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Newsweek хабар берди.
Жумладан, разведка ходимлари ва Шимолий Корея бўйича экспертлар юборилиши режалаштирилмоқда.
"Украинадаги Жанубий Корея вакиллари, агар КХДР аскарлари украин ҳарбийлари томонидан асирга олинса, сўроқ ўтказади ёки таржима хизматларини кўрсатади. Шунингдек, улар Киевга Шимолий Кореянинг ҳарбий тактикаси, доктринаси ва амалиётлари ҳақида маълумот беради", деб ёзади нашр.