Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Жанни Инфантино Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади

Жанни Инфантино Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади

Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги тарихий иштироки муносабати билан жамоага омад тилади.

ФИФА президенти ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон футбол саҳнасидаги илк иштироки муҳим воқеа эканини таъкидлаб, футболчиларга муваффақият тилади.

«Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга омад тилайман. Жаҳон футбол саҳнасидаги тарихий дебют олдидан миллий жамоага энг эзгу тилакларимни билдираман. Улар мухлисларини фахрлантириши, тарихда янги саҳифа очиши ва бутун дунёга ўз имкониятларини намоён этишини тилайман», – деб ёзди Инфантино.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Киритилди: Бугун 20:36. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!