Айиқ 15 дақиқа уй эгасининг жакузисида чўмилди.
АҚШнинг Теннеси штатидаги ёввойи қора айиқ аҳоли пунктлари бўйлаб сайр қилиб, хонадонлардан бирига кирган. Уй эгаси Мейсон Требони айиқ ҳовлисидаги тўсиқдан ошиб ўтаётганини кўрди.
Жонивор ҳовлида турган жакузига тушиб, унда 15 дақиқа чўмилганидан кейин уйдан чиқиб кетган.