Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жаҳонгир Ортиқхўжаев хайрли ишга қўл урди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев хайрли ишга қўл урди

Жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Бектемир тумани депутатлари, маҳалла раислари ва фаоллари билан учрашуви бўлган эди. 

Мулоқот давомида тумандаги Зилола МФЙ раиси ҳудуддаги аҳоли, айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маҳалладаги ёшу кекса китобхонларга қулай шароит яратиш мақсадида кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида кутубхона ташкил этилаётганини маълум қилган эди. 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, кутубхона учун турли мавзуларда, барча ёшдаги китобхонларга мўлжалланган китоблар ва компьютер совға қилишини айтиб ўтганди. 

Тошкент шаҳар ҳокими бугун ушбу кутубхонага 200 турдаги, жами 1000 та китоб ва 2 та компьютер совға қилди.

Зилола маҳалласида ташкил этилган мўъжаз кутутбхонага Тошкент шаҳар ҳокими номидан совғаларни Тошкент шаҳар ҳокими Девони раҳбарининг ўринбосари Хондамир Турғунов топширди.

Киритилди: 22:16 06.03.2021. Ўқилди: 6367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!