Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатасига вакиллар сайлаш бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда пойтахтимиздан Олий Мажлис Сенати аъзолигига қуйидагилар сайланди:
-Тошкент шаҳар ҳокими - Жаҳонгир Артикходжаев,
-"Нуроний" жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси - Рустам Калонов,
-Ўз ФА Тарих институти директори - Азамат Зиё,
-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси - Танзила Норбоева,
-ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори - Шамансур Сагдуллаев
-“Оила” илмий-амалий маркази директори - Дилором Тошмуҳаммедова.